Мбаппедан яна бир ўзига хос натижа

Tolibjon Qosimov
12 окт 2018, 10:48
Кеча халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Франция терма жамоаси Исландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу беллашувда французлар томонидан ҳисоб тенглаштирувчи иккинчи голни 89-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан киритди.

Шу тариқа, Мбаппе ўзига хос рекорд қайд этди. "Opta"нинг хабар беришича, Килиан Франция терма жамоаси таркибида 20 ёшга тўлмай туриб 10та гол урган биринчи футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJean

Сўнгги янгиликлар

Барча ›