Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи

Оқил Абдубарноев
18 июл 2024, 21:57
Франциялик ҳужумчига ҳозирда 9-рақам тегишли ҳисобланади.

"Реал Мадрид"нинг янги трансфери Килиан Мбаппе клуб сафида 9-рақамли либосда ҳаракат қилади. Унинг формаси ҳозирданоқ катта ҳажмда сотилиб улгурди. 

Бироқ француз келгусида 10-рақамни ўзиники қилмоқчи. Айни вақтда ушбу рақам Лука Модричга тегишли, у келгуси мавсумга қадар "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилади.

Хабарларга кўра, Модрич клубдан кетгач ёки футболчилик фаолиятини якунлагач, 10-рақам Мбаппега ўтади, Килианнинг 9-рақамига эса Эндрик талабгор бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Foot Mercato