Мбаппе ПСЖга ўтмоқда

Tolibjon Qosimov
25 авг 2017, 10:43
Ушбу ёз "Барселона"дан Неймарни 222 миллион еврога сотиб олиб шов-шув кўтарган Франциянинг ПСЖ клуби яна бир катта трансферни амалга ошириш арафасида турибди.

Парижликлар "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппени харид қилишмоқда. Айни пайтда парижликлар ва "монегасклар" ўртасида сўнгги деталлар ҳал қилинмоқда, шундан кейин келишув расман амалга оширилади. Бу ҳақда "Sky Sport" ва "The Guardian" журналисти Фабрицио Романо хабар берди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano