Мбаппе: "Мен Жаҳон чемпионатига "Олтин тўп" ёки "Олтин бутса" учун келганим йўқ"
05 дек 2022 13:11
Янгиликлар
Мбаппе: "Мен Жаҳон чемпионатига "Олтин тўп" ёки "Олтин бутса" учун келганим йўқ"
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Польша устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрларини билдирди.
Ҳужумчи баҳсда дубль қайд этди.
"Мен бу ерга Жаҳон чемпионатини ютиш учун келганман. "Олтин тўп" ёки "Олтин бутса"ни қўлга киритиш учун келганим йўқ. Агар бу совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлсам, албатта, хурсанд бўламан, лекин айнан шунинг учун бу ерда эмасман. Мен ғалаба қозониш ва Франция терма жамоасига ёрдам бериш учун шу ердаман", – деди Мбаппе "Sky Sports"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг 1/4 финалдаги рақиби Англия бўлади. Баҳс 10 декабрга белгиланган.
Фикрлар