Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2024, 19:59
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг бўлажак ўйинларига жалб этилмайди.

Жароҳат сабаб футболчи терма жамоанинг октябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборганди. Бу сафар у жароҳатидан фориғ бўлган бўлсада, терма жамоа қайдномасига киритилмади.

Миллатлар лигаси доирасида Франция Исроил (14 ноябрь) ва Италия (17 ноябрь) билан рўбаро келади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›