UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  3 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади Янгиликлар

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин чинакам ўртоқлик мақомида бўлди. Масалан, ҳар икки жамоанинг битта самолётда Наманганга бориши бунга яққол мисол. Менга кўпроқ ўйиндан кейин "исландча қарсак" ка ганалик футболчиларнинг ҳам туриб бергани маъқул келди. Айтайлик, бошқа жамоа бўлганида мағлубиятга учрагани боис дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олиши ҳам мумкин эди. 

Анчадан бери тўлиқ таркиб йиғилганини кўрмагандик. Легионерлар ҳам келди, таркиб оптимал кўринишда бўлди. Биз майдонда кутган Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Отабек Шукуров каби футболчилар минглаб мухлислар қаршисида маза қилиб тўп тепишди. 

Ўйинда ҳаяжон, шу билан бирга босим ҳам юқори бўлди. Бўш жой қолмаган трибуналар қаршисида ўйнар экансан, хаёлинг фақат ғалабада бўлади. Бундан бошқасини кўз кўрмайди. Бу ўринда футболчиларимиз рақибнинг даражаси ва қайси таркиб билан келганига умуман эътибор бермасликлари керак эди ва шундай бўлди ҳам. Зеро, миллий терма жамоа йиғилиб кимга қарши ўйнамасин, доим мухлислар диққат-марказида бўлади. 

Ўйиндаги тезкор гол футболчиларимиз руҳиятини баландлатиб юборди. 4-дақиқадаёқ Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси билан ҳисоб очилиши жамоамизга қўшимча куч берди. Футболчилар кетма-кет голлар уришни шунчалик хоҳлашдики, кейинги дақиқаларда омад юз ўгираверди. Ўзи кўп ўйинларда шундай бўлиб туради: кўп гол уришни истаган жамоанинг бироз омади келмай қолади. Бундай вазиятларда совуққонлик етишмайди. 

Муҳими эса якунда барибир ғалаба қозонганимиз. Стадионни тўлдириб турган мухлислар уйга хушкайфиятда кетишди. Ўйиндан олдин Гана таркиби кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда Б таркиб бўладими ёки В таркибми, муҳими бу эмас. Муҳими, уларнинг Гана терма жамоаси сифатида Ўзбекистонга келгани. Футболчиларимиз майдонга чиқач, рақибнинг даражаси ва рейтингини унутиб, бор эътиборни футбол ўйнаш ва ғалаба қозонишга қаратишди. Агар рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганида, бу нарса бизга қимматга тушиши мумкин эди. 

Энди орадан уч кун ўтиб Ироққа қарши баҳсни ўтказамиз. Айтиш мумкинки, бу бирмунча қийин беллашув бўлади. Зеро Ироқнинг ҳозирги таркиби ҳам жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. Улар ҳам энг кучли футболчиларини майдонга туширади. 

Гана билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қилмайди. Лекин Ироққа қарши баҳсдаги натижа таъсир қилса керак. Шу боис кейинги ўйиндаги ғалаба икки карра куч бағишлаши аниқ. Энг асосийси мазкур иккита учрашувдан мураббийларимиз қандай хулоса чиқариши. Чунки ҳаммаси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичининг қолган турлари йўлида қилинаётганини унутмайлик. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика