UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  23 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади Янгиликлар

Майдонга чиққанда даража ва рейтинг унут бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин чинакам ўртоқлик мақомида бўлди. Масалан, ҳар икки жамоанинг битта самолётда Наманганга бориши бунга яққол мисол. Менга кўпроқ ўйиндан кейин "исландча қарсак" ка ганалик футболчиларнинг ҳам туриб бергани маъқул келди. Айтайлик, бошқа жамоа бўлганида мағлубиятга учрагани боис дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олиши ҳам мумкин эди. 

Анчадан бери тўлиқ таркиб йиғилганини кўрмагандик. Легионерлар ҳам келди, таркиб оптимал кўринишда бўлди. Биз майдонда кутган Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Отабек Шукуров каби футболчилар минглаб мухлислар қаршисида маза қилиб тўп тепишди. 

Ўйинда ҳаяжон, шу билан бирга босим ҳам юқори бўлди. Бўш жой қолмаган трибуналар қаршисида ўйнар экансан, хаёлинг фақат ғалабада бўлади. Бундан бошқасини кўз кўрмайди. Бу ўринда футболчиларимиз рақибнинг даражаси ва қайси таркиб билан келганига умуман эътибор бермасликлари керак эди ва шундай бўлди ҳам. Зеро, миллий терма жамоа йиғилиб кимга қарши ўйнамасин, доим мухлислар диққат-марказида бўлади. 

Ўйиндаги тезкор гол футболчиларимиз руҳиятини баландлатиб юборди. 4-дақиқадаёқ Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси билан ҳисоб очилиши жамоамизга қўшимча куч берди. Футболчилар кетма-кет голлар уришни шунчалик хоҳлашдики, кейинги дақиқаларда омад юз ўгираверди. Ўзи кўп ўйинларда шундай бўлиб туради: кўп гол уришни истаган жамоанинг бироз омади келмай қолади. Бундай вазиятларда совуққонлик етишмайди. 

Муҳими эса якунда барибир ғалаба қозонганимиз. Стадионни тўлдириб турган мухлислар уйга хушкайфиятда кетишди. Ўйиндан олдин Гана таркиби кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда Б таркиб бўладими ёки В таркибми, муҳими бу эмас. Муҳими, уларнинг Гана терма жамоаси сифатида Ўзбекистонга келгани. Футболчиларимиз майдонга чиқач, рақибнинг даражаси ва рейтингини унутиб, бор эътиборни футбол ўйнаш ва ғалаба қозонишга қаратишди. Агар рақибни менсимаслик ҳолати кузатилганида, бу нарса бизга қимматга тушиши мумкин эди. 

Энди орадан уч кун ўтиб Ироққа қарши баҳсни ўтказамиз. Айтиш мумкинки, бу бирмунча қийин беллашув бўлади. Зеро Ироқнинг ҳозирги таркиби ҳам жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. Улар ҳам энг кучли футболчиларини майдонга туширади. 

Гана билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қилмайди. Лекин Ироққа қарши баҳсдаги натижа таъсир қилса керак. Шу боис кейинги ўйиндаги ғалаба икки карра куч бағишлаши аниқ. Энг асосийси мазкур иккита учрашувдан мураббийларимиз қандай хулоса чиқариши. Чунки ҳаммаси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичининг қолган турлари йўлида қилинаётганини унутмайлик. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика