UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  13 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  31 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди Янгиликлар

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги ўртоқлик учрашуви давом этмоқда.

Биринчи таймда Элдор Шомуродов Одил Ҳамробековнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. “Рома” форварди терма жамоадаги 59-ўйинида 32-голни уриб, тўпурарлар рўйхатида Александр Гейнрих ҳамда Миржалол Қосимовни (31 тадан) ортда қолдирди. Ундан олдинда эса фақатгина Максим Шацких (34 та) бор.

Шунингдек, Элдор терма жамоа миқёсида энг кўп гол урганлар рўйхатида 94-99 ўриндаги футболчилар билан тенглашди. Аввалроқ, миллий жамоа либосида 32 та гол уриш Шандел Самуэль (Сент-Винсент ва Гренадини), Михалис Константину (Кипр), Эммануэль Адебайор (Того), Генрих Мхитарян (Арманистон) ҳамда Роке Санта Крус (Парагвай)га насиб этганди.

Шацких эса Комминз Менапи (Соломон ороллари), Мумуни Дагано (Буркина-Фасо) ва Садио Мане (Сенегал) билан бирга 89-92-ўринларда турибди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа миқёсида гол уриш бўйича мутлақ рекорд португалиялик Криштиану Роналдуга тегишли – 117 та. 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика