UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди Янгиликлар

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди

Дербилар ўзбек футболининг ўзига ҳос безаги ҳисобланиши шубҳасиз.

Айниқса, водийда бу ўзининг чўққисига чиқиб улгурган. Бунда сиз ажойиб муҳит, мухлислар ҳайқириқлари, қайноқ ҳароратни ҳис қиласиз. Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви мухлислик нуқтаи назаридан ҳозиргача энг яхшиларидан бири бўлди. Биз эса мазкур дерби юзасидан ўз вақтида икки жамоада ҳам тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

"Дарҳақиқат, кечаги баҳс ўша биз ўйнаган эски дербиларни ёдга солиб юборди. Стадион тўлди, атмосфера дахшатли эди. "Ултрас бургут", наманганлик мухлислар чиройли муҳит ярата олишди. Одам роҳатланди, бўлар экан-ку деб юбордим. Табиийки буни кўриб ёшлик вақтларимиз кўз олдимизга келди. Стадионлар 1-2 соат олдин тўлар, жой қолмасди. "Бобур Арена" ишқибозлар билан тўлиб тошди",- дея гап бошлади собиқ тўп тепар.

"Энди ўйинга келсак, икки жамоа ҳам ёпиқ футбол ўйнади. 89-минутгача ўта кескин вазият юзага келгани йўқ, чунки икки жамоа ютқазишни истамади. "Навбаҳор" футболчиларининг тажрибаси, терма жамоада ўйнагани сезилди. Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамоалар мухлислар олдида уялиб қолмаслик учун ҳам эхтиёткор ўйнашди шекилли. Лекин майдон атрофидаги муҳит ўйиндан яхши бўлди деб ўйлайман. 

Бу йилги "Навбаҳор" ҳақида, Лушчанга маҳаллий ва ёш футболчиларни ўйинга ташлаётганига тан бериш керак. У болани ўйнатмасангиз қандай ўсади? Шу жиҳат ёқяпти. Ўтган йили юлдузлар бўлса ҳам ўйинимиз ёрқинмасди. Лушчанда маза қилиб кўрадиган ўйинлар бўляпти. Ўйинда бир кишини ажратиб ўтиш қийин. Лекин етакчи ва ғалабада асосий ролни ўйнаган Руслан Жиянов яққол кўзга ташланди",- дейди Санжар Асқаралиев.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика