

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамид Актамов ҳамда жамоа сардори Эркин Бойдуллаев энг яхши футболчилар масаласида Зоҳид Абдуллаев ҳамда Филип Раевацни эътибордан четда қолдиришмади. Бу футболчилар қайси ўринларга жойлаштирилгани кейинроқ маълум қилинади.
Мураббийлар масаласида эса Актамов "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжоновни учталикка киритмаган. Бойдуллаев эса аксинча, Мўминжоновни энг яхши мураббий сифатида тан олган.
Дарвозабонлар масаласида ҳар икки овоз берувчи, табиийки, "Қизилқум" посбони Евгений Черемисинни четлаб ўта олмади. Чиройли голлар масаласида эса улардан бири "Локомотив" футболчиларини, бошқа бири "Бухоро" йигитларини олдинга суришга интилди.
Энг яхшилар сараланмоқда. Бизни кузатишда давом этинг.




