UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   1 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  30 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Янгиликлар

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади.

 Акбар Усмонов эса 55та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 

Шундан кейин футболчининг мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

Мавсум якуни ҳақида
- Чемпионатни ажойиб руҳда бошладик . Мазмунли ўйинларни ўтказдик . Заҳира ўриндиғида муаммолар бўлса ҳам қўлдан келганча чемпионлик учун курашдик. Кутилмаганда йўқотилган очколар сабабли чемпионликдан мосуво бўлдик.

Чемпионлик пойгасидан чиқиш кетиш борасида
- Биринчи даврадан сўнг ҳам 1-ўринда бораётган эдик. Лекин чемпионат давомида заҳира ўриндиғимиз анча кичрайиб кетди. Жароҳатлар, ортиқча сариқ карточкалар натижаларимзга таъсир кўрсатмай қолмади. Керагидан ортиқ очколарни йўқотдик. Якунда бу йўқотилган очколар қимматга тушди ва жамоамиз медалларсиз қолди.

Мавсум тўпурари бўлиши хусусида
- Мавсум давомда голларим сони балки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар имкониятларимдан фойдаланаверсам легионер сифатида топ жамоаларда ўйнаётган бўлардим (кулади). Бу мавсум “Локомотив” учун урилган барча голларим мен учун қадрли бўлди.

Молиявий ҳолат ҳақида
- Тўғриси, 1-ўринда кетаётганимизда молиявий тарафлама ҳам муаммолар бўлди. Аслида бу баҳона бўлиши керак эмас. Лекин ҳар соҳада молиявий рағбат муҳим ўрин касб этиши бор гап!!!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика