UZ

Мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг ўтказилиш куни маълум бўлди Янгиликлар

Мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг ўтказилиш куни маълум бўлди

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги ЛаЛига 11-тур баҳси ўтказилиш куни маълум бўлди.

Баҳс 28 октябрь куни соат 19:15да старт олади.

Айни дамда "Барселона"нинг уй стадиони "Камп Ноу" таъмирланаётгани боис, ўйинларни Льюис Компанис номли стадионда ўтказади. Ушбу стадионда "Барселона" бир ўйин ўтказди ва "Кадис"ни мағлуб қилди.

Ўтган мавсумда мухлислар 5та "Эл Класико"нинг гувоҳи бўлишди. Унда "Барселона" 3, "Реал" 2 марта ғалаба қозонди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика