

"Calciomercato"нинг хабар беришича, турк клуби хавбек учун 23 миллион евро беришга тайёр. Ушбу нашрнинг қайд этишича, испаниялик футболчига йилига 6 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилиниши мумкин.
Шуни алоҳида келтириб ўтамиз, Сусо Италия А сериясининг дастлабки икки турида 2та гол урди ва 2та голли пас берди.




