UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Мавсум-2018 сарҳисоби: Ортда қолаётган йилни ПФЛ қандай ўтказди? Янгиликлар

Мавсум-2018 сарҳисоби: Ортда қолаётган йилни ПФЛ қандай ўтказди?

Ортда қолаётган 2018 йил – ўзбек футболи учун улкан ислоҳотлар йили сифатида футболимиз тарихидан ўрин олмоқда.

Зеро 2018 йилги мавсум бошидан миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, клубларнинг инфратузилмасини яхшилаш, чемпионат ўтказилиш тартибини ўзгартириш орқали унинг қизиқарли ва томошабоп кўриниш олишини таъминлаш ҳамда мухлисларнинг стадионга ташрифини кўпайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширила бошланди.

Ўйинларнинг ўтказилиши борасидаги ташкилий масалалар, чемпионат учрашувларининг ТВ орқали кенг ҳажмда намойиш этилиши борасида олдинга улкан қадамлар ташланди.

Энг катта воқеликлардан бири Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг PEPSI компанияси билан Суперлигага титул ҳомий бўлиш борасида шартнома имзолагани бўлди. Миллий футболимиз тарихида илк марта чемпионатимиз титул ҳомийга эга бўлди. Қитъамизнинг етакчи миллий биринчиликлари қатори Ўзбекистон чемпионати ҳам ўз ҳомийсига эга бўлгани диққатга сазовор ҳолатдир. Бу орқали лига ўзи пул ишлаб топа бошлади. Қолаверса, ушбу ҳомийлик шартномаси асосида миллий чемпионатимиз илк бора ўз логотипига эга бўлди. Илгари барча ўйин олди тадбирлари, телетрансляция ва учрашувларга оид турли брошюраларда фақат ПФЛ логоси ишлатилган бўлса, эндиликда барча ўйин олди ва ундан кейинги жараёнларда Суперлиганинг 2018 йилги мавсуми учун яратилган махсус логотип қўлланила бошланди.  

Шу ўринда, ўйинлар телетрансляцияси ҳақида алоҳида сўз юритиш жоиз. Ўзбекистон чемпионати ўйинларининг телевидение орқали кенг қамровда эфирга узатилиши айнан 2018 йилдан амалга оширила бошланди. Алоҳида эътироф этиш лозим бўлган жиҳат шундан иборатки, ПФЛ ва Спорт телеканали ўртасида имзоланган меморандумга асосан деярли барча учрашувлар жонли эфирда кўрсатила бошланди. Айнан мана шу жиҳат кўплаб ишқибозларга манзур бўлди ва ўзбек футболи жамоатчилиги томонидан жуда яхши қабул қилинди.

ПФЛ томонидан ўйинлар тақвими тузишда имкон қадар мухлисларга қулай бўлган вақтлар танлангани ҳам тақсинга сазовор. Чунки аксарият тур ўйинлари ҳафта сўнггида ўтказилди. Бегим кунлари бўлган учрашувлар эса ишқибозларнинг стадионга кела олишни кўзлаган ҳолда соат 18:00дан сўнг бошланди.  

Бундан ташқари олдинги йиллардан фарқли равишда ишқибозларнинг Суперлига учрашувларини бевосита стадионнинг ўзидан томоша қилишга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида стадионларимизда турли ўйинолди тадбирлар, концерт дастурлари, турли лотореялар ўтказилиши йўлга қўйилди.  

Учрашувларни оила аъзолари, фарзандлари билан биргаликда томоша қилишни истаган футбол ишқибозлари учун стадионларда оилавий секторлар ташкил этилди. Рамазон ойида бепул ифторликлар уюштирилди. Кўплаб ўйинлар давомида стадионга келган мухлисларга футболка ва тўплар совға қилинди.  

Ўйинлардан бўш вақтда ёшлар учун Суперлига клублари стадионларига ва клублар музейларига экскурсиялар ҳам йўлга қўйилди.

Энг аҳамиятлиси – барча клублар 2018 йилдан эътиборан ўз дўконларини ишга туширди. Илгари саноқли клубларгина ўз расмий дўкони фаолият олиб бориши билан мақтана олар эди. Эндиликда барча клублар стадионлари ҳудудида клуб аттрибутикалари сотиладиган дўконлар мавжуд. Ўз севимли жамоаси аттрибутикасини тутган ҳолда ёқтирган футболчиларини қўллаб-қувватлаш мухлисларга ҳам манзур бўлганига гувоҳ бўлдик.

Натижада 2018 йилги мавсумда стадионларимизга ишқибозлар ташрифи чиндан ортди. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам билиш мумкин. 2017 йилги мавсум билан солиштирганда 2018 йилги мавсумда миллий чемпионатимизнинг ҳар бир ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар ўртача сони деярли 2 бараварга ошди (ўртача ҳар бир учрашувга келган мухлис сони: 2017 йилда 4386 нафар томошабин; 2018 йилда эса 8050 нафар томошабин).

Кўриниб турибдики, кўпинча танқид қилинадиган ПФЛ ортда қолган йилда анча салмоқли ишларни амалга ошира олди. Энг муҳими – барча саъи-ҳаракатлар миллий футболимизга, ички чемпионатимизга жамоатчилик эътиборини ошириш, мухлисларни стадионга қайтариш мақсадида қилинди. 2018 йилдаги олдинга қўйилган қадамлар, келаси йилда янада бардавом бўлиб, чемпионатимиз савияси ўсиши учун хизмат қилишини, бу йўлда ПФЛдан янада шаҳдам қадамларни кутиб қоламиз.


Зоҳир Акромхонов ПФЛ матбуот хизмати ходими

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика