"Матип "Лестер"га қарши учрашувда майдонга тушмайди, Алиссоннинг қатнашиши сўроқ остида" — Клопп бўлажак ўйин олдидан шогирдларининг ҳолати ҳақида гапирди
04 окт 2019 19:30
Янгиликлар
"Матип "Лестер"га қарши учрашувда майдонга тушмайди, Алиссоннинг қатнашиши сўроқ остида" — Клопп бўлажак ўйин олдидан шогирдларининг ҳолати ҳақида гапирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юргенн Клопп АПЛ 8-турида "Лестер" билан бўладиган учрашувдан олдин Алиссоннинг ҳолати ҳақида фикрлари билан бўлишди.
"Балки у ўйнаши мумкин, балки ўйнамас. Кеча Алиссон жамоа билан биринчи машғулотни ўтказди. Агар сиз дарвозабонлар машғулоти билан таниш бўлсангиз, улар майдондаги ўйинчиларга нисбатан анча шиддатли ҳаракат қилишини билишингиз лозим. Алиссон чиндан ҳам тетик кўринмоқда. Қарор қабул қилишдан олдин бир қанча одамлардан маслаҳат олишим керак", — дея Клоппнинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" матбуот хизмати.
Шунингдек, германиялик мутахассис жароҳатидан тикланаётган ҳимоячи Жоэль Матип ва ярим ҳимоячи Жердан Шакири "Лестер" билан ўйинда қатнаша олмаслигини маълум қилди.
"Ливерпуль" — "Лестер" учрашуви эртага, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Фикрлар