UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  236 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Масъулиятдан қочиш ва жамоани психологик жиҳатдан тайёрлай олмаслик. Спорт психологи Катанецнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилди Янгиликлар

Масъулиятдан қочиш ва жамоани психологик жиҳатдан тайёрлай олмаслик. Спорт психологи Катанецнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилди

Кўплаб футболчи, хоккейчи ва гимнастикачилар билан ишлаган россиялик спорт психологи Александра Хусаинова Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг журналистлар томонидан берилган саволларга берган жавоблари ва унинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқди.

- Дипломатия нуқтаи назаридан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини фақат мақташ мумкин. У барча долзарб саволлардан қочиб қутула олган. Ўйинчилар 100 ёки ҳатто 120% кучларини беришди. У эса кетмоқчи эмас, чунки минимал мақсадни бажарди. Аммо дипломатик жавоблар ҳар доим жавобгарликдан қочишни англатади. Мураббийнинг сўзларига кўра, ҳаммаси жойида, ҳамма зўр, лекин футболчилар психологик жиҳатдан тайёр эмасди. Бу профессионал спортда жуда муҳим бўлган кичик деталдир.

Ҳа, бу арзимас нарсага ўхшайди. Бироқ футболчиларнинг психологик ҳолатига ким жавобгар? Бу билан спорт психологлари шуғулланади, масалан, Корея Республикаси терма жамоасида Австриядан келган мутахассис ишлайди. Агар спорт психологи бўлмаса, бу масъулият бош мураббийнинг гарданига тушади. Шунда мураббийга мантиқий савол туғилади: нега футболчилар пенальтилар сериясига тайёр эмасди? Бу саволни ундан бошқасига бериб бўлмайди.

Табиийки, мураббийлар камдан-кам ҳолларда ўзларини айбдор деб билишади. Ўйинчилар бундай ҳолатда кўпинча қайғуга чўмишади. Айбдорни топиш ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл саналади. Ахир, профессионал спортда бир киши айбдор бўлиши деярли ҳеч қачон кузатилмайди. Бу ерда оилавий ҳаётда бўлгани сингари ҳар ким ўз йўлида айбдор. Фақат мураббий ёки маълум футболчиларни айблаб бўлмайди. Шундай жамоа шакллантирган ва шундай мураббийни тайинлаган тизим бор. Психолог сифатида унинг суҳбатини таҳлил қилар эканмиз, мураббийга саволларим бор. У футболчиларнинг психологик тайёргарлиги йўқлигидан нолиди. Бунга ким жавобгар?



Агар биз новербал вазиятларга қарасак, биринчи саволданоқ "ёпиқ туриш"ни кўряпмиз. Энди буни "ҳисоблаш" учун психолог бўлиш шарт эмас – кўпчилик бу нима эканлигини машҳур адабиётлардан билишади. Бирор киши бир нарсани айтиши мумкин, лекин унинг тана ҳаракатлари яширилган ҳис-туйғуларни очиб қўяди. Деярли бутун суҳбат давомида ёпиқ туриш (қўлларни букиб туриш) – бу ҳимоя. Шундай қилиб, у: "Мен ўзимни сиздан, сизнинг саволларингиздан ҳимоя қиламан. Мен сизнинг ҳужумларингизга тайёрман ва ўзимни ҳимоя қила оламан" деб айтаётганга ўхшайди.

Умуман олганда, профессионал спортда чиқишларнинг муваффақиятига учта омил таъсир қилади. Аввало, бу спортчининг истеъдоди бўлиб, унга атроф-муҳит масъулдир, шунингдек, ушбу истеъдодни ривожлантиришга имкон берадиган давлат ва ихтисослаштирилган федерациялар. Қолган икки жиҳат техник ва психологик тайёргарликдир. Техник тайёргарлик билан ҳаммаси аниқ – бунинг учун мураббий тўлиқ жавобгар. Психология ҳалигача яхши ишламайди. Мураббийлар кўпинча психологларни ўз жамоаларига киритмайдилар, буни ўзимиз ҳал қиламиз, дейишади. Шу билан бирга, уларнинг ўзлари баъзан бундай вазиятда нима қилиш кераклигини, муайян вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тўлиқ тушунмайдилар. Футболчининг руҳий тайёргарлиги йўқлигини айтиш ҳар доим яхши баҳона бўлади.

Агар ўйинчи ёки умуман жамоа олдин доимий аъло натижаларни кўрсатган бўлса ва кейин тўсатдан нимадир "ишдан чиқса" бу жавобни берса бўлади. Бундай ҳолда биз ҳақиқатан ҳам футболчининг кайфияти яхшимасди ва уларнинг "юлдузи юлдузига мос келмади" деб айтишимиз мумкин. Лекин, айтганимдек, бунга мураббий жавобгар. Айнан у мотивация бериши, жамоани жипслаштириши, шунингдек, қаерда олға босиш ва қаерда юмшоқроқ бўлишни билиши лозим.

Николай Егоричев


Сречко Катанец билан мағлубиятдан сўнг уюштирилган суҳбатни қуйида кўришингиз мумкин.


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика