Машариповда 59, Турғунбоевда 29. Шомуродовда эса 39

Narzulla Saydullayev
26 мар 2024
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Гонконг билан тўқнаш келади.

Мазкур баҳс икки футболчимиз учун юбилей ўйинига айланиши мумкин. Агар бугун Азизбек Турғунбоев майдонга тушса терма жамоа либосида 30-бор ўйнаган бўлади. Жалолиддин Машарипов ҳисобида терма жамоа сафида ҳозирча 59 та учрашув бор. Демак бугунги ўйин Машарипов учун 60-баҳсга айланади.

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовдан эса бошқача юбилей кутилмоқда. "Кальяри" ҳужумчиси ўтган ҳафта терма жамоа таркибидаги ўзининг 70-учрашувини ўтказди ва 39-голини урди. Демак навбатдаги гол Элдор учун юбилей гол бўлади.

Шунингдек, сафарда Гонконгга қарши баҳсда Одилжон Ҳамробеков (50) ва Абдуқодир Ҳусанов (10) ўзларининг юбилей ўйинларини ўтказишди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia