UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  114 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Машъал"да Шукуровнинг Германия таассуротлари ҳақида тадбир бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

"Машъал"да Шукуровнинг Германия таассуротлари ҳақида тадбир бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун "Машъал" клуби футбол академиясида яқиндагина Германиянинг "Ҳоффенҳайм" клубида кўрикда бўлиб қайтган футболчимиз Отабек Шукуров билан клуб академияси тарбияланувчилари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Бугунги мулоқотда академия тарбияланувчилари, мураббийлар, клуб раҳбарияти иштирок этди.

Дастлаб клуб бош директори Илҳом Қурбонов академия тарбияланувчиларига Отабек Шукуров  Германияда кўрикда бўлиб қайтгани борасида фикрларини билдириб Шукуровни таклиф этди.

Шукуров Германия таассуротлари ҳақида дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг менга мураббийларим орқали қўнғироқ қилишди ва менга Германия клубида ўйнашни истайсанми деб сўради. Бу таклифни ҳеч қандай ўйламай албатта дея жавоб берган эдим. Германия клуби вакиллари Ўзбекистоннинг барча учрашувларини стадиондан бевосита кузатиб борди. Жаҳон чемпионати якунланиши билан Германияга таклиф этди. Баъзи муаммолар туфайли кўрикка бориш кечиктирилди. Германиялик агент ҳужжатлар бўйича барчасини тайёрлаган заҳотим клубга боришимни сўради. Ҳужжатлар ҳам шу йилнинг март ойида тайёр бўлди. Шундай сўнг бир ой давомида Германия Бундеслигаси вакили "Ҳоффенҳайм" клубида бўлиб қайтдим.

 Таассуротлар жуда ҳам ажойиб. Мен фақат бир гапни айтишим керак. У ерда машғулотларга ҳатто расмий ўйиндан ҳам жиддийроқ қарайди. Жисмоний машғулотлардан кўра техникага эътибор юқори. Техникаси бор футболчини ҳам руҳий , ҳам жисмоний тайёрлай олади. Ўйинлар ва машғулотлар олдидан руҳшунослар ҳар бир футболчи билан алоҳида иш олиб боради. Машғулотлардан ким кучлироқ бўлса, ўша майдонга тушди. Бир ўндан зиёд учрашувлар ўтказдик. Шаҳар чемпионати, мамлакат ёшлар чемпионати (U-19)да иштирок этиб ўзимга хулосалар олдим." , - дейди Отабек Шукуров

-  Клубда яратилган шароитлар борасида ҳам айтиб ўтсангиз?

Ҳаммаси футбол учун қаратилган. Фақат футбол муҳити ва барча шароит керагидан ҳам ортиқ. Истаган вақтда ва истаган стадионда машғулот олиб бориш ва бошқа шароитлар яратилган. Шаҳар кичик бўлса ҳам минглаб мухлисларига эга. Клуб тарихи ҳам бой экан. Ундан ташқари бу жамоа доимо евролигаларда иштирок этиш учун курашади. Ким ўз ўйинини топиб кетса, тезда асосий таркибга қўшилади. Ёшларга эътибор жуда катта.

- Мураббийлар кўрик охирида қандай хулоса берди?

Ҳали яна кўрик бўлади. Ҳозирда шунга тайёрланаяпман. Мураббийлар эса ижобий хулоса берди деб ўйлайман. Негаки мен билан бир вақтда борган беш футболчига муддати якунига етиши билан жавоб берилди. Менга эса яна ҳеч бўлмаса ўн кун қолишимни сўради. Жамоага мослашим олсам, қийинчилик бўлмаслигини айтди.

- Тил борасида жиддий муаммолар кўзга ташландими ?

Албатта муаммо бўлди. Машғулотлар немис тилида олиб борилади. Кўп қисми инглис тилида ҳам боради. Инглис тилида маълумотим бўлганлиги учун гаплашиш ва мулоқотга етиб турди. Агар ким Европа клубларида ўйнашни истаса камида инглис тилида беммалол гаплашишни билиши керак экан.  Тенгдошларим билан қийинчилик билан бўлса ҳам гаплашиб турдим. Америка ва Европанинг бошқа мамлакатларидан футболчилар кўп экан. Фақатгина рус тилини биладиган битта Арманистонлик бола билан доимий мулоқотда бўлдим. Машғулотлар немис тилида олиб борилганда футболчиларга қараб ёки тушунчаларим бўйича иш олиб бораман.

Шундан сўнг Шукуров академиянинг кичик гуруҳларига Германияда ўрганиб қайтган тажибасидан қисқача кўрсатмалар билан ўртоқлашди. Стадионда эса бу кўникмаларни амалда қўллаш борасида чиқишни кўрсатиб,  кичик гуруҳ тарбияланувчиларига тўп билан ишлаш машғулотларни кўрсатиб берди.

Бугунги кичик тадбирдан фотолавҳаларни томоша қилинг:
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика