UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  2 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  2 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  3 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  1 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3

"Машъал": Ёшларимиз "Локомотив" ёшларига имкон қолдирмади (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

"Машъал": Ёшларимиз "Локомотив" ёшларига имкон қолдирмади (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Муборакда Олий лиганинг 14-тури олдидан ҳар икки жамоа ёшлари иштирокида тур ўйини бўлиб ўтди.

Учрашувда тўла ташаббусга эга бўлган майдон эгалари ҳисобда ҳам йирик ғалабага эришди.  Ўйиннинг 8 дақиқасида Мақсуджон Маҳмудовни пасини Ҳумоюн Муртозаев осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди.  23 дақиқада Сардор Абдураимов жарима зарбасини аниқ ижро этди ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.  Орадан уч дақиқа ўтиб Муртозаев ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дублига эришди.  41 дақиқада Омонов жарима майдончаси ичига кирмай тўпга кучли зарба берди ва тўртинчи голни ҳам дарвозага киритди.  Меҳмонлар ҳар икки бўлимда ҳам хавфли ҳужум ташкил этишни уддасидан чиқа олмади.  
Иккинчи бўлимда Сапаргалиев майдонда кетма-кет ўзгаришларни амалга оширди.  64 дақиқа "темирйўлчилар"нинг камдан-кам ташкил этган ҳужумини Усмонов голга айлантириб кетди.  Ўйиннинг сўнгги беш дақиқасида Марадона Сафаров битта ,  Абдиев иккита гол киритиб "Машъал" ёшларини йирик ғалабасини таъминлади.  

Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз тўплаган очколари 26 тага етди ва турнир жадвалида ҳамон учинчи поғонада бормоқда.  

Ёшлар лигаси.  14-тур.

"Машъал" - "Локомотив" 7:1

Голлар:  1-0 Ҳумоюн Муртозаев (8), 2-0 Сардор Абдураимов (23), 3-0  Ҳумоюн Муртозаев (27), 4-0 Аббос Омонов (41), 4-1 Темур Усмонов (64), 5-1 Марадона Сафаров (85), 6-1 Аслиддин Абдиев(88), 7-1 Аслиддин Абдиев (90).

Огоҳлантиришлар:  Ислом Исмоилов (11), Темур Усмонов (44), Жаҳонгир Сафаров (50), Турсунмурод Ҳамдамов (58),

"Машъал"
:  35. Жавоҳир Илёсов (c),  4. Юнус Очилдиев (Дурбек Камолов 68),  16. Холмурод Холмуродов (28. Марадона Сафаров 46),  27. Сирожиддин Раҳматуллаев,  29. Сардор Абдураимов,  32. Аббос Омонов (48. Турсунмурод Ҳамдамов 46),  40. Ҳумоюн Муртозаев (45. Уйғун Бобоназаров 46),  43. Жаҳонгир Жиямуродов (49. Нажмиддин Қувончиев 80),  44. Темур Машарипов,  46. Ихтиёр Тошпўлатов (39. Мақсуджон Маҳмудов 16),  47. Аслиддин Абдиев.

"Локомотив"
:  44. Аброржон Каримов,  7. Бобурбек Тиллабоев,  8. Жаҳонгир Сафаров,  9. Азиз Тўхтаматов,  11. Темур Усмонов(c),  14. Сергей Прохоров,  15. Галибек Каримов,  17. Улуғбек Абдуллаев (10. Орифхўжа Абдухолиқов 40),  18. Алишер Чералиев,  19. Ислом Исмоилов,  22. Лазер Адамов.
Захира:  26. Сарвар Каримов,  6. Аббос Комилов,  ,  12. Бобурбек Эргашев,  20. Иброҳим Фузайлов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика