UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  1 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

"Машъал" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Машъал" янги футболчиларни таништирди

18 март куни Муборак шаҳридаги "Муборакнефтгаз"га қарашли залда "Машъал" клуби янги мавсум олдидан янги олинган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.
Тадбирни клуб директори Илҳом Қурбонов очиб берди. “Барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Дастлабки турда “Навбаҳор” клуби мағлуб этилгани билан мухлисларимизни табриклайман. Тадбиримиз бир нечта қисмдан иборат бўлади. Барчамиз бир бўлим бугунги тадбирни чиройли ўтказишга ҳаракат қилади”.



“2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури доирасида “Машъал” клуби жамоада фаолият олиб бораётган Аҳмад Рустамов, Абдусайл Умурзоқов, Насрулло Қадимов, Шерқул Утабоев, Тўра Шаймардонов ва Григорий Колосовский каби кекса ишчи-ходимларга эсдалик совғалар топширилди.



Тадбирдга бир қатор меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Республика миллий ғоя ва мафкура илмий амалий маркази раҳбари ўринбосари Тўраев Шавкат Нишонович, Ўзбекфильм киностудияси актёри Эгамберди Раҳимов, Муқимий номидаги мусиқий драма театри актёри Умид Шодмонов, Вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари Лола Соадатова иштирок этишди.





Таништирув маросими давомида мухлислар ва ОАВ вакиллари томонидан раҳбарият ҳамда бош мураббий ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

- “Машъал” олдига бу йил қандай мақсад қўйилган?
Шермат Шамсиев:
- Биз доим юксак марраларни кўзлаймиз. “Машъал” олдига бу мавсум совринли ўринларни эгаллаш ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш мақсад қилиб қўйилди. Муборак халқи Осиё клублари иштирокидаги ўйинларни соғиниб қолган.



- Клубга иккита корхона ҳомий сифатида бириктирилган. Бу корхоналарнинг “Машъал” клубига бўлган эътибор қандай?
Шермат Шамсиев: - Юртимизга футболга бўлган эътибор йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Клуб инфраструктурасини кучайтириш учун ёшлар футболига эътибор анча кучайтирилмоқда. Сунъий майдонлар қурилмоқда. 2015-2020 йиллар учун дастурларимиз мавжуд. Бу дастурларни амалга ошириш учун Муборак нефт-газ корхонаси ва Муборак нефтни қайта ишлаш корхоналари клубга ёрдам бериб боради.

- Янги харид қилинган легионерлардан бош мураббийнинг кўнгли тўлмоқдами? Уларга ишонч борми?

Александр Хомяков: - Албатта, биз барча легионерларни синовдан ўтказиб таркибга қўшиб олганмиз. Шу боис бугунги кундаги таркибдан кўнглим тўлмоқда. Легионерлар мавсум давомида ўзларини кўрсатишга уринишади.



- Жамоа олдига совринли ўринларни қўйилди. Лекин олий лигада “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” каби кучли клублар бор. Ниманинг эвазига “Машъал” кучли учликка кириши мумкин?

Александр Хомяков: - Албатта санаб ўтилган клублар жуда кучли ҳисобланади. Лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз. Жамоавий руҳ ҳисобига ҳар қандай рақибни енгиш мумкин. Агар йигитлар бор кучлари билан ўйнай олишса вазифани бажарса бўлади.

- Клуб мухлислар клубининг сафар ўйинларига олиб бориш масаласи бу йил ижобий ҳал этиладими?
- Албатта, мухлислар жамоанинг 12-ўйинчиси ҳисобланади. Улар 90 дақиқа давомида тинмай қўллаб туришса футболчиларга қўшимча куч беради. Худо хоҳласа бу йил транспорт масаласи ҳал бўлади.

- Жамоага ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилди. Агар “Машъал” бу йўлланмага эга чиқса клуб ОФКнинг талабларини бажара оладими?

- Стадионимиз 2 ойдан сўнг ОФКнинг қўйган талаблари учун мос бўлади. Унда вип зона, медиа трибуна, медиа зона ва бошқалар бўлиши керак. Меҳмонхона масаласи бўйича ОФК талабига кўра меҳмонхона ва аэропорт стадиондан максимум 100 км узоқликда бўлиши керак. Бухоро 92, Қарши эса 72 км масофада. Шу боис бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.



- Ўзбекистонда келишилган ўйинларга қарши кураш олиб борилмоқда. ЎФФ президенти ҳам бу борада ўз фикрларини билдириб ўтдилар. “Машъал” нима учун ўз майдонида “Бунёдкор”га, “Пахтакор”га ютқазиб қўяди. Жамоа келишилган ўйинларда иштирок этмаслигига кафолат берасизларми?

Илҳом Қурбонов: - Жамоа ҳеч қачон бундай ўйинларда қатнашмаган, бундан кейин ҳам қатнашмайди. Ютқазсак тан оламиз, ютсак фахрланамиз.

Александр Хомяков
: - Футбол бу жамоавий ўйин, мағлуб бўлаяпмизми демак улар биздан кучли экан. Спортда омад ҳам керак. Агар бу йил шу жамоаларни мағлуб этсак ғалабасини сизга бағишлаймиз. Раҳбарият томонидан ҳеч қандай босим ҳис қилаётганим йўқ. Фақат маъсулият босими бўлиши мумкин холос.

Савол-жавобдан сўнг жамоага янги келган футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.





“Нефтчи”дан олинган ҳимоячи Иқбол Бобохонов “Машъал” жамоасида 4-рақамда ўйнайди. Жамоа тарбияланувчиси ҳисобланган Жаҳонгир Жиямуродов қадрдон клубида 7-рақамда ўйнайдиган бўлди. “Бухоро”дан олинган ҳужумчи Фирдавс Асадовга 11-рақам топширилди. Абдулла Набиевга 17-рақам насиб қилди. Белоруссиялик легионер Никита Букаткин эса муборакликлар сафида 55-рақамда ўйнайди. Россиялик ҳужумчи Владислав Иванов жамоа сафида 27-рақамда ҳаракат қилади.



“Машъал” янги мавсумда Бельгиянинг “Patrick” компанияси билан шартнома тузди. Футболчилар айнан шу компания томонидан тикилган формаларда ўйнайди. Жамоанинг уй либоси қора-кўк, сафар либоси оқ ва кўк, учинчи либоси эса сариқ ва кўк ранглардан иборат бўлди.



Тадбир сўнггида жамоа сардори Зоҳир Қўзибоев ва Шерзод Файзиев клуб президенти Шермат Шамсиев ва Муборак Нефт ва газни қайта ишлаш заводи раҳбари Элмурод Қурбоновга “Машъал” клубининг рамзий формалари тақдим этилди.


Нарзулла Сайдуллаев Муборак шаҳридан
фото: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика