UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  136 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

"Машъал" - "Сўғдиёна" ёшлари учрашувидан сўнг мураббийлар фикри Янгиликлар

"Машъал" - "Сўғдиёна" ёшлари учрашувидан сўнг мураббийлар фикри

Теглар :  Машъал
Бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг "Машъал" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Диёр Файзиев ("Сўғдиёна" ёшлари бош мураббийи): 

"Ёшлар лигаси бу футболимизнинг энг керакли нуқтаси. Бу футболимизни кўтариш учун энг яхши қадам деб ўйлайман. Бугун жиддий рақибга қарши майдонга чиқдик. "Машъал" ҳақида барчамиз биламиз ва амалдаги чемпион ҳисобланади. Шунга қарамай бугун майдонга тушган ёшларимиз муносиб ўйин кўрсатиб берди. Таркибга қарасак бизни жамоа асосан 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат. Айниқса иккинчи бўлимда тўлалигича ёшлар билан ўйнадик. Узоқ масофадан сўнг футболчилар биринчи бўлимда қийинчиликка учради лекин иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини бизни хурсанд қилди. Мен бу лигада жамоамни натижаси учун эмас ўсиши учун ишлайман. Ўсиши учун эса бу лига жуда ҳам аҳамиятлидир.

Бу ёш таркибга маҳоратли футболчилар кўмаги ҳам зарур. Бугун майдонга тушган Асилжон Бегимқулов, Бобур Қосимов ёшларимизга ёрдам берди. Ёшларни бошқара оладиган ва намуна бўладиган футболчи майдонга тушиши керак. Улардан ёшлар ниманидир ўрганиши шарт. Имкониятларимиз бўлди ва келажакда бундай имкониятларни албатта голга айлантиришига ишонаман"


Бахтиёр Саттаров ("Машъал" ёшлари бош мураббийи): 


"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Эртага ҳам асосий таркибга омад тилаб , улардан ғалаба кутамиз. Ўйин биз ўйлаганчалик кечмади. "Сўғдиёна" ёшлар жамоасидан кучлироқ қаршилик кутган эдик. Умуман олганда ёшларимиз берилган барча кўрсатмаларни 70, 80 фоизини майдонда кўрсатишди. Ўйин ташкил этишда, ҳужумни якунлашда ҳамда қисқа ва узун тўп оширишларда жамоамиз аъзолари техник камчиликларга йўл қўймоқда. Бу камчиликлар борасида машғулотларда жиддий иш олиб борамиз. Ўйлайманки, кейинги турларда йўл қўйилган хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

Биринчи бўлим асосан бизни назоратимиз остида ўтди. Кўплаб голли вазиятларни ярата олдик. Абдулла Набиев дастлабки дақиқалардаёқ учта гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда амалга оширилган олтита ўзгаришдан сўнг ўйин назорати тенглашди. Захирадан майдонга тушган футболчилар тезда ўйинга киришиб кета олмади. Охирги 20 дақиқаликда мазмунлироқ ўйин кўрсатдик. Марадона Сафаров охирги дақиқаларда юзага келган иккита қулай вазиятда яъни дарвозабон билан бирга-бир чиқиб сўнгги зарбани аниқ йўллай олмади. Дарвозабон ҳам маҳорат кўрсатди Вазифамиз ўзгармаган. Асосий таркиб жамоамизга муносиб футболчиларни етиштириб бериш учун ишлаймиз" , - дейди ёшлар жамоамиз бош мураббийи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика