UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  26 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

"Машъал" сайти янгича кўринишда Янгиликлар

"Машъал" сайти янгича кўринишда

Замонавий футболда матбуотнинг ўрни жуда катта ҳисобланди.
Оммавий футболни тарғиб этиш учун муҳим бўлган ОАВ замонида технология тезлик билан ривожланиб бормоқда. Буларни инобатга олган ҳолда "Машъал" ПФК энди ўз расмий сайтини ҳам замонавий ва қулай кўришда иш бошлашни истайди. Клуб мухлислари ва клубимизга бефарқ бўлмаган мухлислар энди клуб ҳақидаги барча энг сўнгги янгиликларни ва маълумотларни тезлик билан етказиб боради.

Биринчи навбатдаги шунга муносиб расмий сайт фаолияти бошланганини маълум қиламиз. Янгича кўринишга эга бўлган расмий сайтимиз аввалги сайтлардан кўра катта фарқларга эга.

1. Биринчи навбатда расмий сайтнинг кўришини ўзгаргани ва учта тилга мослаштирилгани бу ОФК талаби бўйича биринчи қилинган иш сифатида баҳоланади. Режаларимиз бўйича сайтимиз энди ўзбек, рус ва инглиз тилларида иш олиб боради. Клубга бефарқ бўлмаган хорижлик мутаххасислар ва футболчилар ҳам расмий хабарларни ўқиб бориш имкониятига эга бўлади.

2. Энди сайтнинг кириш қисмида учта тилдан биринчи танлаш имконият бўлади. Бунинг учун юқори қисмдаги "Машъал" номи келтирилган бўлимлардан бирига ўтиш ёки юқоридан пастга тушган байроқча шаклларидан бирини танлаш кифоя. Бунда сиз ўзингизга мос бўлган тилни танлайсиз ва бизни кузатиб борасиз. (айни вақтда ўзбек ва рус тиллари тўлиқ фаолият олиб бораяпди)

3. Сайтнинг ички бўлимига ўтгандан сўнг тепа қисмидан ўрин олган клуб эмблемаси "ЯНГИЛАШ" вазифасини бажаради ва бош саҳифага олиб ўтади.

4. Сайтинг умумий кўринишидан алоҳида бўлимлар ўрин олган. Ҳар бир бўлим фаолиятда. Энг янги хабарлар лентасида 4 та хабар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, навбатма-навбат айланиб туради. Унинг пастида "НАВБАТДАГИ" ВА "ЎТГАН" учрашув анонси ўрин олган. Паст тарафида хабарлар лентаси ва "ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН" сахифаси ўрин олган.

5. Пастки қисмдан ўрин олган клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб сиз унда барча энг янги хабарларни биринчилардан бўлиб кузатиб борасиз. Ундан ташқари ушбу бўлимда барча учрашувларнинг он-линe шархлари бериб борилади. Бунинг учун сиз фақатгина ушбу бўлимдаги "КУЗАТМОҚ" қисмини танласангиз кифоя.

6. Энг пастки қисмдан эса мухлисларга қулайлик яратиш учун кўпгина оммавий футбол сайтларига тўғридан-тўғри кириш учун ссилка ўрнатилган. Сиз истаган сайтингизга ўтишингиз ёки фақат мавзулар орқали кузатиб боришингиз мумкин.

7. Айни вақтда сайтнинг баъзи камчиликлари устида иш олиб борилмоқда. Айнан фотогалерея ва видеогалерея бўлими тез кунда иш бошлайди. Бу ҳақида алоҳида хабар берилади.

8. "Машъал" клуби учун энг муҳими бу мухлислар ва биз билан бирга бўлинг. Энг янги ва муҳим янгиликларни биринчи бўлиб расмий сайтимизда эълон қиламиз. Имкон қадар тезлик ва юқори нотада иш олиб боришни мақсад қилганмиз. Камчиликлар ёки қилишининг керак бўлган ишлар бўлса @fcmashal_uz орқали хабар қолдиришингизни сўраймиз.

"Машъал" - ўзбек футболидаги ёрқин аланга !
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика