UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:0, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  5 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  12 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  12 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  33 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди Янгиликлар

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

"Машъал" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа таркибини кучайтириш мақсадида бир йўла тўрт нафар янги футболчини қўшиб олди.

Жамоанинг бош мураббийи Асрор Алиқулов, бу қарорни жамоанинг мавжуд имкониятларини кенгайтириш ва иккинчи даврага тайёргарликни янада мукаммаллаштириш учун қабул қилганини билдирди. Янги қўшилган футболчилар қуйидагилар:

"Металлург" жамоасидан Эргаш Исмоилов

Исмоилов  тажрибали  ҳимоячи бўлиб, у жамоанинг мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

"Навбаҳор" жамоасидан Нурмуҳаммад Тошпўлатов 

Тошпўлатов ярим ҳимоячи сифатида майдоннинг ўрта чизиғида катта тажриба ва иқтидорга эга. У жамоанинг ўйин қурилишини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

"Бухоро" жамоасидан Ислом Рашидхонов

Рашидхоновнинг ярим ҳимоядаги тезкорлиги ва ғолибликка бўлган интилиши жамоага кўплаб голлар ва муҳими, ғалабалар келтиради.


Янги футболчиларнинг барчаси билан шартнома расмийлаштирилган ва улар аллақачон жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда.

"Жамоа сардори Ҳумоюн Муртозаев янги қўшилган футболчиларни яхши кутиб олиб, уларга жамоага тез мослашишда ёрдам беришини билдирди.

Шунингдек, клуб Достон Тўхтабоевни ортга қайтарди. У илгари муборакликлар таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлаган эди.

"Унинг қайтиши жамоа мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради ва рақибларга қарши ўйинларда ишончли дарвозабонлик қилишини таъминлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика