UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  0 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  1 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  7 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  1 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  6 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  21 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0

"Машъал-2" мавсумга тайёргарлик кўрмоқда Янгиликлар

"Машъал-2" мавсумга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" жамоамиз айни вақтда иккинчи босқич учрашувларига жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа 15-25 июль кунлари тоғда ўн кунлик йиғин ўтказди. Ушбу йиғиндан сўнг машғулотлар Муборакда бўлиб ўтмоқда. Кеча жамоа навбатдаги назорат учрашувини биринчилик вакили "Аланга"га қарши ўтказиб,  2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Голларни Аҳрор Иноятов ва Фаёз Мусурмоновлар киритди.

Назорат учрашуви. Муборак

"Машъал-2" - "Аланга" 2:2
Голлар:
Аҳрор Иноятов, Фаёз Мусурмонов

Навбатдаги назорат учрашуви ҳам "Аланга"га қарши  8 августда Косонда бўлиб ўтади.

"Машъал-2"  таркибида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоани Фозилбек Дехқонов ("Хотира-79"га), Элдор Холмирзаев (иккинчи лигага), Суннатилло Хошимов (номаълум)лар тарк этди. Таркибга эса ёшлар жамоасидан Темур Маматов, Жасур Абдураҳмонов қўшилган. Академиямизнинг 1998 йилда туғилган ёшларидан Бакир Муртозаев, Раҳим Шарипов, Жаҳонгир Мақсудов, Аброр Тошқўзиевлар ҳам биринчи лига жамоаси билан бирга.

Кеча биринчи лигага қуръа ташлаш бўлиб ўтди. Унга кўра "Машъал-2" дастлабки икки учрашувини сафарда 16-19 август кунлари "Пахтакор-2" ва "Истиқлол"га қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика