UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  0 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  8 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  14 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  41 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Машъал-2" - "Андижон" учрашувидан кейинги фикрлар

"Машъал-2" ва "Андижон" жамоалари (0:1) ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари ўйин тўғрисида фикрларини билдиришди.
Дилшод АНДАЕВ (“Машъал-2” жамоаси бош мураббийи):
- Бугун шогирдларим кўрсатган ўйин ёқди. Аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Албатта, олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида фарқ бор. Агар бугун ғалаба қозонганимизда футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ортарди. Негадир сўнгги пайтларда имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бугун ҳам шу сабабли мағлубиятга учрадик. Камчиликларимиз устида ишлашда давом этади. Ўз навбатида “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман ва кейинги босқичда ҳам омад тилайман.
Гарчи, рақибимиз олий лига жамоаси бўлишига қарамай, майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Яна бир бор айтаман, болалар ёмон ўйнашгани йўқ.

Олег ТЮЛЬКИН (“Андижон” жамоаси катта мураббийи):
- Ўйин жамоамиз устунлиги остида ўтди ва якунда ғалабани қўлга киритдик. Бугун йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди, аммо кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятлар бўлди. Фақат бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Гарчи кичик ҳисобда бўлса-да, керакли натижага эриша олдик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Рақибдан кучли эдик ва ғалабани қўлга киритиб нимчорак финалга йўл олдик. Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.  
 “Машъал-2” ёшлардан иборат бўлган яхши жамоа эканлигини айтиб ўтишим керак. Таркибида иқтидорли болалар кўп ва уларни ёрқин келажак кутяпти дея оламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика