“Машъал” 10 январь куни ўз қароргоҳида йиғин бошлайди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2018, 15:56
Плей-офф баҳсларида иштирок этгани сабаб бошқа жамоаларга қараганда бироз кечроқ футболчиларини дамга чиқарган Муборакнинг “Машъал” клуби декабрь ойида йиғин ўтказмайди.

Муборакликлар янги мавсум тайёргарлигини январь ойидан бошлашади. “Газчилар” жамоаси 10 январь куни ўз қароргоҳида йиғилади ва машғулотларга киришади. Асосан жисмоний тикланиш устида иш олиб бориладиган мазкур йиғин 3 ҳафта давом этади.

Сўнгра февраль ойида жамоа янги мавсум олдидан ташкил этиладиган ўртоқлик мақомидаги мусобақалардан бирида қатнашишни режалаштирмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›