UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  21 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  73 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор” Янгиликлар

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор”

Белгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мантинес Евро-2020 мусобақасида Россия (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Жамоангиз ғалаба қозонди, аммо Кастань сафдан чиқди. Таассуротларингиз қандай?

-Ҳар қандай турнирда илк ўйин қийин кечади. 90 дақиқа концентрацияни йўқотмаслик муҳим эди. Кастань жиддий жароҳат олгани ёқимсиз ҳолат албатта. У турнирни ўтказиб юборишга мажбур.

-Россия термасининг тўртта ҳимоячи билан тўп тепгани сизни ҳайрон қолдирдими?

-Биз руслар билан уч марта куч синашдик. Шу ўйинларнинг бирида Черчесов тўрт ҳимоячи билан ҳаракатланганди. Биз бунга тайёр эдик ва бу биз учун “сюрприз” бўлгани йўқ. Рақибимиз сафида Дзюба ва яна бир қатор жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар борлигини ва улар исталган пайт дарвозамизга таҳдид сола олишини билардик. Шу боис шунга мос тарзда тайёргарлик кўргандик.

-Меньенинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

-У ажойиб ўйин кўрсатди. Янги мусобақани бошлаш, уни устига сафарда тўп тепиш қийин иш. Захирадан майдонга тушиб, ўйинга қўшилиб кетиш унданда қийинроқ вазифа. Менье ўйинга ажойиб тарзда қўшила олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Футболчим билан фахрланаман.

-Жамоа Эриксен ҳақидаги хабарга қандай муносабатда бўлди?

-Воқеани эшитиб, хафа бўлдик. Жамоа майдонга чиқишига беш дақиқа қолганида бундан хабардор бўлдик. Бу каби ҳолатлардан кейин ҳеч ким футбол ҳақида гапиришни истамасди. Тоби, Вертонген, Лукаку Эриксен билан бирга тўп тепишган.

Унга мустаҳкам соғлик тилаб қоламан. Бундай хабарларни эшитиш оғир. Унинг ҳозир аҳволи анча яхши эканлиги қувонарли ҳолат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика