UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  1 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор” Янгиликлар

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор”

Белгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мантинес Евро-2020 мусобақасида Россия (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Жамоангиз ғалаба қозонди, аммо Кастань сафдан чиқди. Таассуротларингиз қандай?

-Ҳар қандай турнирда илк ўйин қийин кечади. 90 дақиқа концентрацияни йўқотмаслик муҳим эди. Кастань жиддий жароҳат олгани ёқимсиз ҳолат албатта. У турнирни ўтказиб юборишга мажбур.

-Россия термасининг тўртта ҳимоячи билан тўп тепгани сизни ҳайрон қолдирдими?

-Биз руслар билан уч марта куч синашдик. Шу ўйинларнинг бирида Черчесов тўрт ҳимоячи билан ҳаракатланганди. Биз бунга тайёр эдик ва бу биз учун “сюрприз” бўлгани йўқ. Рақибимиз сафида Дзюба ва яна бир қатор жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар борлигини ва улар исталган пайт дарвозамизга таҳдид сола олишини билардик. Шу боис шунга мос тарзда тайёргарлик кўргандик.

-Меньенинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

-У ажойиб ўйин кўрсатди. Янги мусобақани бошлаш, уни устига сафарда тўп тепиш қийин иш. Захирадан майдонга тушиб, ўйинга қўшилиб кетиш унданда қийинроқ вазифа. Менье ўйинга ажойиб тарзда қўшила олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Футболчим билан фахрланаман.

-Жамоа Эриксен ҳақидаги хабарга қандай муносабатда бўлди?

-Воқеани эшитиб, хафа бўлдик. Жамоа майдонга чиқишига беш дақиқа қолганида бундан хабардор бўлдик. Бу каби ҳолатлардан кейин ҳеч ким футбол ҳақида гапиришни истамасди. Тоби, Вертонген, Лукаку Эриксен билан бирга тўп тепишган.

Унга мустаҳкам соғлик тилаб қоламан. Бундай хабарларни эшитиш оғир. Унинг ҳозир аҳволи анча яхши эканлиги қувонарли ҳолат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика