
"Майдоннинг ҳолати биз доим кўрсатадиган ўйинни намойиш қилишга имкон бермади. Бу ноҳақлик дея олмайман, чунки мезбонлар ҳам айнан шундай муаммога дуч келишди. Бу балки теле эфирда билинмагандир, аммо чимнинг сифати тўп билан ишлашни қийинлаштирди.
Дарвозамиздан гол олиб чиқмаганимиздан хурсандман. "Лилль" биз билан баҳсда бор кучини кўрсатишини билардик. Умуман олганда бу навбатдаги рақиб майдонида бўлган яхши ўйинимиз ва очкоимиз" - дейди Мартинес.