UZ

Мартинес "Барселона"ни бошқаришни хоҳлайди, аммо ҳали Бельгия терма жамоасидан кетишга тайёр эмас Янгиликлар

Мартинес "Барселона"ни бошқаришни хоҳлайди, аммо ҳали Бельгия терма жамоасидан кетишга тайёр эмас

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Барселона"ни бошқариши мумкин.

Испаниялик мутахассисга яқин манбаларнинг маълум қилишича, у Каталония клубини бошқаришни хоҳлайди.

Мартинес Миллатлар Лигаси ўйинларига қадар термадан кетишни хоҳламайди, аммо шундан сўнг иш жойини ўзгартиришни кўриб чиқишга тайёр.

Мартинеснинг терма жамоадаги жойини Тьерри Анри эгаллаши мумкин, аммо французнинг "Барселона"да испаннинг штабига кириш эҳтимоли ҳам бор.

Бельгия Қироллиги футбол ассоциацияси Мартинесни Қатардаги ЖЧ-2022га қадар сақлаб қолмоқчи. Испанияликнинг шартномасида товон пули бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика