Марселонинг ўрнига Бразилия термасига чақириладиган футболчи маълум қилинди

Mirjalol Normatov
4 окт 2018, 22:57
Ушбу ойда Бразилия термаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Пентакампеонлар" 12 октябрда Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб борса, орадан 4 кун ўтиб, Жиддада Аргентина термаси билан куч синашади.

Ушбу ўйинларда бразилияликлар сафида Марсело майдонга тушмайди. Унинг тўпиғида жароҳати бор. Шу боисдан у Примеро доирасида "Атлетико"га қарши баҳсда қатнашмаганди.

Globo Esporte хабарига кўра, унинг ўрнига "Атлетико" ҳимоячиси Фелипе Луис термага чақирилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo Esporte

Сўнгги янгиликлар

Барча ›