UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Марсело ва "Volkswagen Beetle" тарихи Янгиликлар

Марсело ва "Volkswagen Beetle" тарихи

Марсело болалигида анча қийинчиликларни бошдан ўтказган.

Унинг ота-онаси арзимаган маошга тиним билмай кун бўйи ишларди. Онаси ўқитувчи эди, бироқ қўшимча даромад топиш мақсадида кафе ва магазинларда фаррош бўлиб ҳам ишлаган. Отаси эса ўт ўчирувчи бўлган.

Марсело умрининг ушбу даврини қуйидагича хотирлайди: "Отам ўт ўчирувчилар кийимларини менга кўп кўрсатарди. Аввалига мен ҳам ушбу касб эгаси бўлишни истаганман. Лекин улар қанча маош олиши ва бу соҳа қанчалик хавфли эканини тушуниб етганимда фикримдан қайтдим. Яъни бундан ортиғига эришишни хоҳлаётганимни тушундим.

Ўша вақтлар ҳаётимдаги энг оғир давр бўлган десам янглишмайман. Ота-онамни деярли кўрмасдим, тарбиям билан бобом ва бувим шуғилланишган. Бувим дарсларимни тайёрлашда ёрдам берар, бобом баъзи уй ишларини ўргатардилар. Бу мен учун энг фойдали дарс бўлган".

Марсело 9 ёшидан футзал билан шуғулланган. У ҳар куни машғулотларга қатнашиши учун Рионинг бир бурчагидан бошқа бир бурчагига етиб бориши керак эди. Аммо болакай автобусда бориши учун ота-онасининг бунга имконияти йўқ эди. Шунинг учун, бобоси эски Volkswagen Beetle машинасида набирасини стадионга олиб бориб қўярди.

Марсело бу ҳақида шундай дейди: "Бу унутилмас хотираларимдан бири — ўша давр шу машина билан чамбарчас боғлиқ. Бобом айнан ўша машинада менга ҳайдашни ўргатган, машғулотга олиб бориб қўйган. Ёдимда, машина жуда ҳам эски эди..."


Марселога бу хотира жуда қадрли эканидан ўнг қўлига ўша машинанинг суратини туширган экан.


"Чўнтагимда бир танга ҳам йўқ эди. Лекин айнан ўшанда бир нарсани тушуниб етгандим: ҳар бир лаҳзанинг қадрига етиш ва ҳаётдан завқланиб яшаш лозим, ҳаттоки ҳеч нарсангиз бўлмаса ҳам. Бу фикрим менга айнан "Реал" сафида катта далда беради. Бу хотира ўтмишим қандай бўлганини, ҳар бир нарсанинг қадрига етиш зарурлигини ёдимга солиб туради".

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика