Марсело ва Серхио Рамос машғулотда жанжаллашиб қолишди

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019, 10:51
"Реал"нинг шанба кунги машғулотида ҳимоячилар Серхио Рамос ва Марсело ўртасида кичик келишмовчилик содир бўлди.

Улар машғулот пайти бошқа-бошқа жамоада эди. Маълумотларга кўра, мадридликлар сардорига бразилияликнинг ғалабани нишонлаши ёқмади ва Рамос унга эътироз билдирди. Марсело эса ғалабаларни доимо шундай нишонлашини айтди.

Футболчилар аралашмагунча жанжал бир неча дақиқа давом этди. Машғулот якунида ҳимоячилар келишиб олишди.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca