Марсело: "Реал"га Роналду етишмаяпти"
15 дек 2018 14:24
Янгиликлар
Марсело: "Реал"га Роналду етишмаяпти"
"Реал" ҳимоячиси Марсело жамоага Криштиану Роналду етишмаётганини тан олди.
Португалиялик форвард ўтган ёзда "Ювентус"га ўтиб кетган эди.
"Роналду - собиқ жамоадошим. Шунингдек, худди Серхио Рамос ва Лука Модрич каби дўстим. Шубҳасиз, дунёнинг энг яхши ўйинчиси сизнинг жамоада бўлмаган пайтда у сизга етишмайди. Лекин, бу билан жамоамизда жаҳон даражасидаги ўйинчи бошқа йўқ демоқчи эмасман. Ҳар бир клуб ўз таркибида Роналду бўлишини хоҳлайди. Лекин, "Реал" ким келиши ва кетишидан қатъи-назар "Реал" бўлишда давом этади", - деди Марсело.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар