Марсело жазоланиши мумкин
29 мар 2021 22:33
Янгиликлар
Марсело жазоланиши мумкин
"Реал" ҳимоячиси Марсело Испания карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилиши мумкин.
Гап шундаки, футболчи ўз оиласи билан Валенсиядаги пляжда дам олаётган расмини инстаграмга жойлаган. Аммо мамлакат карантин қоидаларига кўра, шаҳардан шаҳарга саёҳатга чиқиш мумкин эмас. Ундан ташқари, расмда на футболчи ва унинг оила аъзолари тиббий ниқоб тақишмаган.
Ушбу мавсумда 32 ёшли футболчи барча турнирларда 10 ўйинда қатнашди ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар