«Марсель» Бьелса билан келишиб олди
21 апр 2014 09:05
Янгиликлар


«Марсель» Бьелса билан келишиб олди
«Марсель» президенти Венсан Лабрюн яқин кунларда аргентиналик Марсело Бьелса жамоанинг янги бош мураббийига айланишини тасдиқлади.
«Биз у билан оғзаки келишувга эришдик. Энди фақатгина ҳужжатларни расмийлаштириш қолди ҳолос. Шартнома имзоланишига ишонаман.
Келаси мавсумда бизнинг жамоада ажойиб мураббий иш олиб боради», – дейди Лабрюн.
Бьелса бунгача Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси, шунингдек, Чили ва Аргентина жамоаларида фаолият юритган.

Фикрлар