Маротта: "Италия чемпионатининг дабдаласи чиқди"
01 мар 2020 13:58
Янгиликлар
Маротта: "Италия чемпионатининг дабдаласи чиқди"
"Интер" директори Беппе Маротта Италия чемпионати доирасидаги ўйинлар коронавирус туфайли ёппасига қолдирилаётгани борасида гапирди.
Олдинроқ А Серия коронавирус туфайли 26-турдаги 5 ўйин, шулар жумласида "Ювентус" - "Интер" учрашуви ҳам қолдирилганлигини маълум қилганди.
"Бу ҳолат борасида жуда ёмон иш олиб боришмоқда. Бундай қарорларга тезлик билан келиш керак. Лига президенти биз билан маслаҳатлашмасдан жуда нотўғри иш қилди. Барчани тезкор йиғилишга чақириб, бу борада келишиб олиш керак эди. Балки бизнинг фикрларимиз ҳам уларга ёрдам берарди.
Италия чемпионати тугатилмаслиги мумкин. Чемпионатнинг ҳар томонлама дабдаласи чиқиб кетди", - деди Маротта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар