UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  3 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

Марко Колакович: "Пахтакор" билан ўйинда ҳақли бир очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Марко Колакович: "Пахтакор" билан ўйинда ҳақли бир очкони қўлга киритдик"

"Сўғдиёна" Суперлиганинг 11-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди.

 Дастлаб ҳисобда ортда бораётган майдон эгалари сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунланишига яқин орадаги фарқни қисқартирган Марко Колакович ўйиндан сўнг сайтимизга фикрларини билдирди. 


Сўғдиёна

Марко Колакович - 45', Шохруз Норхонов - 90'

Суперлига. 11-тур

06/08/2022, 19:00

2
:
2
Тугади

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 8', Драган Черан - 19'

45'
90'
25'  Абдужалил Маназаров (Аюбхон Номанов)
25'  Лука Чермель (Виталий Денисов)
25'  Даниэл Насриддинов (Шавкат Саломов)
45'  Марко Колакович
55'  Ҳусниддин Ғофуров (Шохруз Норхонов)
79'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Самандар Мавлонқулов)
90'  Шохруз Норхонов
8'  Сардор Собирхўжаев
19'  Драган Черан
52'  Одилжон Ҳамробеков
54'  Достонбек Ҳамдамов (Шаҳзод Азмиддинов)
65'  Пшемислав Банашак (Азизбек Турғунбоев)
90'  Драган Черан (Диёр Холматов)
90'  Илья Мартинович
90'  Сардор Собирхўжаев


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин бўлмаслигини билиб тургандик. "Пахтакор" билан ҳамма жамоа қийналади. Улар мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланишади. Учрашувга келсак, дастлабки 25-30 дақиқада нима учундир ўзимизга ўхшаганимиз йўқ. Қўпол хатолар эвазига дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Муҳими танаффусга қадар жамоамиз битта гол урди. Бу иккинчи бўлим олдидан жуда муҳим эди. Баҳснинг иккинчи яримида ўйинни назорат қилидик, вазиятлар яратдик. Охиригача курашиб ҳақли бир очкони қўлга киритдик, дея оламан. 

- Сиз айтган камчилик "Қизилқум" билан учрашувда ҳам юз берганди. Умуман жамоа ўйиннинг илк дақиқаларида рақибга имконият бериб қўймоқда...

- "Қизилқум" билан кечаги ўйинни солиштириб бўлмайди. Ўшанда бизда чарчоқ аломатли сезилганди. ОФК кубогида 3та муҳим баҳсни ўтказиб қайтгандик. Бундай қисқа вақтда тикланиб улгуриш имконсиз. "Пахтакор"га қарши эса жуда катта ишонч билан майдонга чиқдик. Шунингдек рақибни ҳаддан зиёд ҳурмат қилган ҳолда ўйнадик. Бу ўз сўзини айтди. 

- Бу ОФК кубогида "Хўжанд" билан баҳсда жамоага минус келтирмайдими?

- Кечаги беллашувни жамоамиз билан таҳлил қиламиз. Бу хато такрорланмаслиги учун янада эътиборлироқ бўлишимиз даркор. 

- Улуғбек Бақоев танаффусда қандай кўрсатмалар берди?

- Кўрган бўлсангиз, иккинчи бўлимга катта иштиёқ ва хоҳиш билан майдонга тушдик. Мураббий охиригача курашиш кераклигини айтди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика