

"Бу жуда ажойиб ўйин бўлади. "Барселона"га қарши жиддий тайёрланишимиз керак, чунки бу босқичга кучсиз рақиблар етиб келмайди.
2017 йилги воқеа? Биз жуда ўзгардик ва етуклашдик, энди барчаси бошқача бўлади. Ўшанда Неймар бизни синдирганди, аммо ҳозир у ПСЖда. У "Барса"га қарши ўйнашни истайди ва ғалаба қозонишимизга ёрдамлашади", - Маркиньоснинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Мазкур жамоалар ўртасидаги 1-ўйин 16 февраль куни Испанияда ўтказилади.



