UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  222 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди Янгиликлар

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди

Теглар :  Марказий Осиё
Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионат ва кубок ўйинлари билан таништиришда давом этамиз.

Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистон кубогининг 1/8 финали доирасида жавоб учрашувлари ўтказилди. Икки ҳамюртимиз тўп тепраётган "Ордабаси" илк ўйинда ўз майдонида мағлубиятга учраганига қарамай, жавоб баҳсида "Мақтаарал"ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Бобир Абдихолиқов баҳсни асосий тарикбда бошлади ва 59-дақиқада алмаштирилди. Шаҳбоз Умаров захирадан ўйинга қўшилиб, 90-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди

"Мақтаарал" - "Ордабаси" 1:4 (биринчи ўйин 2:1)

Голлар: Сандовал 14 - Тагиберген 66, 84, Садовски 76, Умаров 90.

"Ордабаси": Шайзада, Абдихолиқов (Федин 59), Ауро, Эрланов, Жоржиньо, Малий, Матич, Мбож (Умаров 87), Суюмбаев (Астанов 87), Тагиберген, Тунгшбаев (Садовски 59).

"Тобол" эса "Ақсу" майдонида 1:2 ҳисобида ютқазганига қарамай, илк учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалабаси туфайли чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Игорь Сергеев мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб, 75-дақиқада алмаштирилди.

Чорак финалда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади:

"Астана" — "Туран"

"Ордабаси" — "Қизилжар"

"Шахтёр" — "Тобол"

"Атирау" — "Қайрат"

Дастлабки ўйинлар 17 май, жавоб баҳслари эса 7 июнь санасида бўлиб ўтади.

Қирғизистон

Ўзбекистонлик футболчилар 

"Алай" - Ислом Абдуллаев 

"Алай" - Жавоҳир Соҳибов 

"Алай" - Абдулазиз Юсупов 

"Дордой" - Кемран Нажафалиев

"Қора Болта" - Муҳриддин Аҳмедов

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Азамат Аҳмедов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Муҳаммадали Турсунов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Достонжон Рашидов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Отабек Ҳайдаров 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Жавоҳир Расулов 

"Талант" - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

"Ошму Алдиер" - Абдулбори Воситжонов 

"Ошму Алдиер"- Акром Ходжаев

"Ошму Алдиер" - Марадона Сафаров

"Ошму Алдиер" - Пўлатжон Шарипов 

"Ошму Алдиер" - Муҳаммадали Ашуров

"Ошму Алдиер" - Абураҳмон Абдулҳақов 

"Ошму Алдиер" - Элнур Турғунов 

"Ошму Алдиер" - Акмалжон Юлдашев

Қирғизистон чемпионатининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур якунларига кўра, "Абдиш-Ата" пешқадамликни сақлаб турибди. "Талант" эса биратўла уч поғона юқорилаб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка "Алай" якун ясаган.

Тўпурарлар жадвалида "Дордой" футболчиси Талович Данин ҳамда "Нефтчи" аъзоси Токтосунов Дастанбек 4 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Хўжанд" - Хушнудбек Бозоров 

"Хатлон"  - Рустам Қўчқоров

"Файзканд" -  Зуфарджон Акбаралиев

"Эсхата" - Олимжон Каримов

"Эсхата" - Санжар Рихсибоев

"Хосилот" - Темур Маматмуродов

"Кўктош" - Темур Машарипов

"Кўктош" - Мухиддин Одилов

Тожикистон чемпионатининг 7-тур учрашувлари ортда қолди. Мазкур турда мусобақа пешқадами "Истиқлол" сафарда "Равшан"га имкониятни бой берганига қарамай, турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. Бир очко ортда бораётган "Эсхата" уларни таъқиб қилмоқда. 

7-тур

«Хосилот» – «Эсхата» – 1:0

«Куктош» – «Хўжанд» – 1:1

«Равшан» – «Истиқлол» – 1:0

«Файзканд» – «Регар-ТадАЗ» – 5:1

ЦСКА – «Хатлон» – 0:2

Эслатиб ўтамиз, 6-тур учрашувлари Рамазон ойи муносабати билан бошқа санага кўчирилганди. 8-тур баҳслари 4-5 май кунлари бўлиб ўтади. 6 май санасида эса мамлакат суперкубоги доирасида "Истиқлол" "Равшан" билан тўқнаш келади.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 4-тур баҳслари ўтказилди. Мазкур турда “Ашхабад” сафарда "Энергетик"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Аркадағ" "Шагадам" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

9 жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида 3 ўйинда 9 очко жамғарган "Аркадағ" етакчилик қилмоқда. 4 учрашувда шунча очкога эга "Копетдағ" эса 2-ўринда бормоқда. 

1.  “Аркадағ” ФK  3  3  0  0  10-1  9

2.  “Копетдағ” ФK  4  3  0  1  6-6  9

3.  “Алтин Асир” ФK  3  2  1  0  6-1  7

4.  “Небитчи” ФK  3  2  1  0  5-2  7

5.  “Ашхабад” ФK  3  2  0  1  3-3  6

6.  “Ахал” ФK  4  1  0  3  3-6  3

7.  “Энергетик” ФK  4  1  0  3  1-4  3

8.  “Мерв” ФK  4  1  0  3  4-8  3

9.  “Шагадам” ФK  4  0  0  4  2-9  0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика