UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Марказий Осиё чемпионатлари. "Ордабаси"нинг ишлари ўхшамади, Тожикистонда тур ўйинлари қолдирилди, "Аркадағ"дан ғалабали дебют Янгиликлар

Марказий Осиё чемпионатлари. "Ордабаси"нинг ишлари ўхшамади, Тожикистонда тур ўйинлари қолдирилди, "Аркадағ"дан ғалабали дебют

Ҳафта давомида Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништириб боришда давом этамиз.

Қардош минтақаларда кубок ва чемпионатнинг навбатдаги тур баҳслари ўтказилди. Фақатгина Тожикистонда тур ўйинлари Рамазон ҳайити муносабати билан ортга сурилди. Қуйида мазкур учрашувлар билан танишамиз.


Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистонда чемпионатнинг 7-тур баҳслари билан бир қаторда кубок баҳслари ҳам ўтказилди. 19 апрель санасида ўтказилган 1/8 финал доирасидаги "Ордабаси" – "Мақтаарал" учрашувида мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди, бироқ унинг голи жамоаси ёрдам бера олмади — "Мақтаарал" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувнинг 66-дақиқасида мезбонлар сафида яна бир ўзбек легионери Шаҳбоз Умаров айнан Абдихолиқов ўрнига майдонга туширилди. 

"Тобол" эса "Ақсу" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев 57-дақиқада ўйинга қўшилди. 

29-30 апрель кунлари нимчорак финалнинг жавоб ўйинлари ўтказилади.

Қозоғистон чемпионатининг 7-турида эса гол уриш навбати Сергеевга етиб келди. "Ақтобе"ни ўз майдонида қабул қилган "Тобол" 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Эътиборли жиҳати, мезбонлар таркибидаги иккала голга ҳам Игорь Сергеев муаллифлик қилди. 

"Ордабаси" ҳам "Қайрат"га қарши баҳсда худди шу натижага эришди. Кубок баҳсидаги рокировка бу сафар тескарисига амалга оширилди, яъни учрашувни асосий таркибда бошлаган Шаҳбоз Умаров 64-дақиқада ўз ўрнини Бобир Абдихолиқовга бўшатиб берди.

"Қизилжар" мазкур турда очко йўқотган бўлса ҳам пешқадамликни сақлаб турибди. Дуранг натижалардан сўнг "Ордабаси" бир поғона пастлаган бўлса, "Тобол" бир поғона юқорилади.

Тўпурарлар жадвалида "Ақтобе" ҳужумчиси Жоао ПАУЛО 6 та гол билан етакчилик қилмоқда. 4 та тўп киритган Игорь Сергеев эса яқин таъқибчилар қаторида бормоқда.


Қирғизистон

Ўзбекистонлик футболчилар 

Алай - Ислом Абдуллаев 

Алай - Жавоҳир Соҳибов 

Алай - Абдулазиз Юсупов 

Дордой - Кемран Нажафалиев

Қора Болта - Муҳриддин Аҳмедов

Нефтчи Қўчқор Ота - Азамат Аҳмедов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Муҳаммадали Турсунов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Достонжон Рашидов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Отабек Ҳайдаров 

Нефтчи Қўчқор Ота - Жавоҳир Расулов 

Талант - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

Ошму Алдиер - Абдулбори Воситжонов 

Ошму Алдиер - Акром Ходжаев

Ошму Алдиер - Марадона Сафаров

Ошму Алдиер - Пўлатжон Шарипов 

Ошму Алдиер - Муҳаммадали Ашуров

Ошму Алдиер - Абураҳмон Абдулҳақов 

Ошму Алдиер - Элнур Турғунов 

Ошму Алдиер - Акмалжон Юлдашев

Қирғизистонда кубок ўйинларининг 1/8 ва 1/4 финал босқичларига қуръа ташланди. Унга кўра, клублар шимол ва жануб зонасига ажратилди. Шимол зонасида нимчорак финал баҳслари 12 май куни бошланса, жануб зонасида чорак финал ўйинлари 21 май санасида старт олади. 

Чемпионатда эса 5-тур баҳслари ўтказилди. Бугун ўтказиладиган "Мурас Юнайтед" — "Илвирс" учрашуви билан тур якунига етади. Мазкур турда очко йўқотганига қарамасдан, "Абдиш-Ата" 11 очко билан 1-ўринда бормоқда. Бир очко кам жамғарган "Алай" эса уни таъқиб этмоқда. Кейинги тур учрашувлари 27-29 апрель кунлари ўтказилади. 


Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

Хўжанд - Хушнудбек Бозоров 

Хатлон  - Рустам Қўчқоров

Файзканд -  Зуфарджон Акбаралиев

Эсхата - Олимджон Каримов

Эсхата - Санжар Рихсибоев

Хосилот - Темур Маматмуродов

Куктош - Темур Машарипов

Куктош - Мухиддин Одилов

Куктош бош мураббийи - Абдужаббор Маруфалиев

Тожикистон чемпионатининг 5-тур ўйинлари Рамазон ҳайити муносабати билан захирага кунларига кўчирилди ва 28-30 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тақвимга кўра, чемпионатнинг олтинчи тур ўйинлари 25 ва 26 апрель кунлари бўлиб ўтади.


Туркманистон

Туркманистонда чемпионатнинг 2-тур баҳслари ҳамда кубок ўйинлари ўтказилди. 22 апрель куни Туркманистон кубоги саралаш босқичининг илк учрашувида янги ташкил этилган “Аркадағ” футбол клуби Марям шаҳрининг “Энергетик” жамоаси билан учрашди. “Нусай” стадионида бўлиб ўтган учрашув 4:0 ҳисобида "Аркадағ"нинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 2 май куни бўлиб ўтади. Кубокнинг чорак финал босқичидаги қарама-қаршилик ғолиби пойтахтнинг “Копетдоғ” клуби билан тўқнаш келади.

Шунингдек, "Аркадағ" чемпионатдаги дебютини ҳам ғалаба билан бошлади. 

Турнир жадвалида “Копетдоғ” 2 ўйиндан сўнг 6 очко жамғараган ҳолда етакчилик қилмоқда. 3-тур баҳслари  25 апрель санасида ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика