Марк‑Андре Тер Штеген ва "Барселона" янги шартнома борасида келишувга эришди
19 авг 2023 17:35
Янгиликлар
Марк‑Андре Тер Штеген ва "Барселона" янги шартнома борасида келишувга эришди
Дарвозабон Марк‑Андре Тер Штеген ва "Барселона" шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.
Бу ҳақида "Marca" хабар бермоқда.
Бу ҳафта Германия термаси голкипери вакиллари клуб раҳбарияти билан учрашган ва томонлар ҳамкорликни 2028 йилгача узайтиришга келишиб олишган.
Янги шартномага кўра, 31 ёшли футболчи дастлабки икки мавсумда маоши камайишига рози бўлган, ўртадаги фарқ эса кейинги йилларда қоплаб берилади.
Бу мавсумда маошдан тежаб қолинган пуллар клубга молиявий "fair play" қоидаларини бузмаслигини таъминлайди ва "Барса" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар