UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  0 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  27 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ" Янгиликлар

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ"

АПЛ собиқ ҳаками Марк Клаттенбург "Челси" ва МЮ ўртасидаги ўйиндан сўнг лондонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши кераклигини айтиб ўтди.

Учрашувнинг бош ҳаками Стюарт Эттуэлл VARга мурожаат қилгандан кейин МЮ фойдасига 11 метрлик жарима зарбасини бермади. Ваҳоланки, тўп "кўклар" футболчиси Каллум Хадсон-Одоининг қўлига теккан эди.

"МЮ биринчи бўлимда Хадсон-Одои яққол қўли билан ўйнагани учун пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритмаганидан ҳайронман. "Челси" ўйинчисининг қўли кўтарилган эди ва у нотабиий ҳолатда эди. Тўп айнан ўша қўлга тегди.

VARдаги ҳакам Крис Кавана бош ҳакам Стюарт Эттуэлл навбатдаги 11 метрликни пайқамай қолди деб ҳисоблади ва Стюартга вазиятни экранда қайта кўриб олиш имконини берди.

Эттуэлл қандай қилиб пеналти белгиламагани - топишмоқ. Ваҳоланки, унга худди бизга кўрсатилгани каби эпизод барча ракурслардан қўйиб берилганди", - деди Клаттенбург.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика