UZ

Сўнгги янгиликлар

Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади" Янгиликлар

Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"

"Адана Демирспор" ҳужумчиси Марио Балотелли Италия терма жамоасига чақирилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен тетикман, кайфиятим яхши. 31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат, бунда ғайритабиийлик кўрмаяпман.

Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади, жамоа бунга лойиқ. Улар қандай қилиб плей-оффда қолиб кетганини билмайман, лекин жамоа мундиалга йўл олиши мумкин.

Манчини билан суҳбатлашдик, ҳаммаси кўнгилдагидек. Мен унинг қўл остида дебют қилганман. Умид қиламанки, бир кун келиб унинг жамоасида фаолиятимни якунлайман", - деди Балотелли.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика