Марчелло Липпи: «Интер» – «Ювентус» учрашувида фаворит йўқ»

Narzulla Saydullayev
17 окт 2015, 09:00
«Ювентус» ва «Интер» клубларининг собиқ устози Марчелло Липпи Италия А серияси 8-туридан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Бу баҳс скудетто учун курашда ҳал қилувчи бўлмайди. Ҳозир эндигина 8-тур, олдинда ўйинлар жуда кўп. Аммо ғолибда руҳий кўтаринкилик бўлади.

«Интер» ғалаба қозонса «Ювентус»дан 11 очкога илгарилаб кетади. «Ювентус» ғалаба қозонса ёмон стартни унутиши мумкин. Рақиблар «Юве»дан қўрқишни бошлашади. Шу боис ўйин ажойиб ўтади.

Учрашувда яққол фаворит йўқ, бу Италия дербиси, иккала жамоада имконият 50 фоизга тенг, ким уйда ўйнайди, ким сафарда бунинг мутлақо фарқи йўқ», – дейди Липпи.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net