UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  0 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  3 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  4 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  23 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0

Марат Мифтахутдинов: "2 метрдан қандай қилиб гол ура олмаслик мумкин?" Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: "2 метрдан қандай қилиб гол ура олмаслик мумкин?"

"Локомотив" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Марат Мифтахутдинов иштирок этди.
"Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўп қандай дарвозага кирмагани тушунмай қолдим", - деб гап бошлади Мифтахутдинов.

- Вадим Абрамовнинг йўқлиги жамоага таъсир қилдими?
- Ўйинни кўрдинглар, жамоа унинг учун ҳам ўйнади. Айтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди.

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ?
- Балки футболчилар шошишгандир, ортиқча ҳаяжон туфайлидир балки. 2 метрдан қандай дарвозага гол ура олмаслик мумкин ҳайронман.

- "Нефтчи"дан қандай ўйин кутгандингиз?
- Улар асосан қарши ҳужумда ўйнашга уринишди. Учта ҳужумчини майдонга туширишди. Узун паслар кўп бўлди. Биздан омад юз ўгирди.

- Маъмур Икромов 2:6дан сўнг бугун ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйди.

- У ҳимоячиларни хатосини тўғрилаш учун хатога йўл қўйди. Дарвозабонимиз вазиятни тўғри баҳолай олмади. Бошқа хатоларга йўл қўймади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика