UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  3 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор» Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор»

Карантинда ҳукуматимиз томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилаётган "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахуддинов ўз фикрларини билдирди.

- Барча қатори мен ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйдаман. Асосий вақтим эски учрашувларни таҳлил қилиб, хатолар устида бош қотириш билан ўтяпти.

Футболчиларга уйда шуғулланишлари учун вазифалар берилган. Буни максимум даражада назорат ҳам қилиб турибмиз. Бироқ уйда якка тартибда шуғулланиш бошқа, жамоавий машғулотлар умуман бошқа. Қолаверса, карантин муддати қанча чўзилса якка тартибдаги машғулотлар ҳам чўзилаверади ва ўз-ўзидан жамоа бўлиб йиғилиш ҳам кечикади. Бу ўз-ўзидан кўп нарсага таъсир қилади.

Карантин якунлангач жамоани машғулот ўтказиб ўзига келиб олиши учун камида икки ҳафта керак бўлади. Шунда ҳам бу икки ҳафта давомида биринчи ўйингача футболчиларнинг жисмоний ҳолатини эмас, тўп билан муомала ва бошқа жиҳатларини тайёрлаш мумкин. Жисмоний ҳолат ўйинлар ва машғулотлар орқали яхшиланади. Аслида бундай ҳолатларда жамоани тайёрлаш учун вақт қанча кўп бўлса шунча яхши.

Биз эндигина Суперлигани бошлагандик. Олдимизда Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги баҳслари бор. Бу ёғига вақт кам, ўз-ўзидан ўйинлар орасидаги кун фарқи ҳам қисқаради. Фикримча бу йил ҳисобидан Ўзбекистон Лига Кубогини ўтказмай турган маъқул. Зеро, Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги орқали Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш мумкин, аммо Лига Кубогининг ғолиблиги ҳеч нарса бермайди. Қолаверса, бу йилдан эътиборан Лига Кубогида қўшни юрт жамоалари ҳам иштирок этиши лозим эди. Бу албатта яхши, бироқ қўшни юртда ҳам ўйин ўтказадиган бўлсак ўз-ўзидан вақт, кун керак бўлади. Бизга ҳозир ўша кунлар етмаслиги мумкин. Яна қайтараман, бу фикрим шу йилнинг ҳисобидан. Бир неча йиллик тажрибадан келиб чиқиб айтаман, жамоа минимум ҳолатда уч кун ўтказиб, тўртинчи кун расмий ўйинда майдонга тушса мақсадга мувофиқ. Аслида учинчи кун ҳам ўйнаса бўлади, фақат бундай айрим қийинчиликларга дуч келиш мумкин.

Европада маошни қанчадир фоизга камайтириш ғояси илгари сурилаётганидан хабарим бор. Бундай гап-сўзлар юртимизда ҳам кезиб юрганини биламан. Мураббий сифатида бунга қарши эмасман. Маошингни қанчадир қисмини шундай қийин кунларда хайрли ишларга ажратиш ёқимли ва кишини хурсанд қилади. Айтганимдек бунга қўшиламан, қўшилганда ҳам тўлиқ қўшиламан, фақат-фақат бунинг учун ойлик олиш керак, олганда ҳам ўз вақтида олиш лозим. Шундагина хотиржам пулингизни хайрли ишларга сарфлайсиз, - дейди Марат Мифтахуддинов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика