Марат Бикмаев Ўзбекистон чемпионатида 100 лик довонни забт этди
07 ноя 2022 16:35
Янгиликлар
Марат Бикмаев Ўзбекистон чемпионатида 100 лик довонни забт этди
"Динамо" тажрибали ҳужумчиси Марат Бикмаев Ўзбекистон чемпионати тарихидан жой олди.
2002 йилда Ўзбекистон Олий лигасида дебют қилган ҳужумчи бугун Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сурхон" билан баҳсда ўзининг чемпионатдаги 99, 100 ва 101-голларини урди.
Бикмаев 101 та тўпни "Пахтакор", "Локомотив" ва "Динамо" клублари сафида киритди.
Футболчи 2018 йилда "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланган эди.
Маълумот ўрнида, Геннадий Красницкий клуби ўз фаолияти давомида ўзбек футболида 100 ва ундан ортиқ гол урган футболчиларнинг рамзий жамоасидир. Унга Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги, хориж чемпионатлари ва халқаро майдонда 100 дан ошиқ гол урган футболчилар киритилади.
Ўхшаш янгиликлар
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар