UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  10 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  35 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  58 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  40 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас” Янгиликлар

Марат Бикмаев: “Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни вақтда диққат марказида турган бош мавзу бўлиб турибди.

Турли мутахассислар, футболчилар, мураббийлар бўлажак ўйин ҳақида мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Биз шу ўринда, ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш босқичида иштирок этган Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқиш мақсадида футболчига мурожаат қилдик.

“Олимпиадага чиқиш учун охирги имконият қолди. Агар уддасидан чиқа олмасак яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Ҳамма бор эътиборини шу ўйинга қаратиши керак. Рақиб Австралияни у қадар кучли демаган бўлардим. Уларнинг Кореяга қарши ўйинини кўрдим. Худди биздек жамоа, ҳеч қандай устун томони йўқ. Майдонда футболчилар жонини бериб ҳаракат қилса юта оламиз. Кўпчилик болларга босим қилмоқда. Йигитлар ютқазиб қўйсак нима бўлади, гол урмасак нима бўлади деб ўйлашмоқда. Яъни кучли босим билан майдонга чиқишмоқда. Уларга умуман тегиш керак эмас. Саудия Арабистонига ютқазишди, шу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ-ку. Айтмоқчиманки футболчилар ҳотиржам тайёргарлик кўрсин, Австралия ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Насиб қилса ғалаба биз томонда бўлади”, - деди “Локомотив” клуби аъзоси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: -20   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика