UZ

Марадонанинг ҳаётидаги сўнгги соатлар қандай кечгани ҳақида маълумот берилди Янгиликлар

Марадонанинг ҳаётидаги сўнгги соатлар қандай кечгани ҳақида маълумот берилди

Теглар :  Диего Марадона
Кеча аргентиналик 61 ёшли футбол афсонаси Диего Марадонанинг юраклари уришдан тўхтади.

Марадона эрталабдан оқариб кетган ва совуқдан шикоят қилганди. Шунга қарамай у нонушта қила олган. Кейинчалик эса ётоқхонасига қайтган ва у ерда сўнгги сўзларини айтган - "Me siento mal", испанчадан "Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман" деган маънони англатади.

Яқиндагина шифохонадан чиққан Диегога қараётган ҳамшира дарҳол тез ёрдамни чақиради. Етиб келган шифокорлар эса афсонанинг ҳаётини қутқара олишмайди - унинг ўлими ҳақида эса маҳаллий вақт билан 12:00 атрофида маълумот берилди.

Олдинроқ, Марадона юрак ҳуружидан ўлгани ҳақида маълумот берилган эди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика